Андижонда ўзини сувга ташлаган неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб ўлди

Aндижон вилояти Балиқчи туманида 16 декабрь куни ўз жонига қасд қилган неварасини қутқармоқчи бўлган 65 ёшли бобо ҳам чўкиб кетди. Бу ҳақда «Postda» хабар қилди.

Иллюстратив фото

Хабарга кўра, 2002 йилда туғилган З.К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи Қорадарё каналига ўзини ташлаган. Бу вақтда 65 ёшли бобоси буни кўриб қолган ва неварасини қутқариш учун у ҳам сувга тушган.

Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган, неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган. Қайд этилишича, жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан прокуратура cуриштирув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида аёл икки боласини каналга оқизиб юбормоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик аёлнинг ўзи воқеа тафсилотларини гапириб берган.

Маълум бўлишича, у Тошкент вилояти Бекобод туманида истиқомат қилиб келган. Аёл Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.

Янгиликлар