«Туққанимга афсусланаман». Сирдарёда аёл болаларини сувга оқизиб юбормоқчи бўлди — видео
Давоми:
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида аёл болаларини сувга оқизиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.
Маълумотларга кўра, ҳолат Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида юз берган. Болаларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари қутқариб қолган.
Ходимлардан бири, аёлдан нега болаларини сувга ташламоқчи бўлганини сўраганида: «Кераги йўқ чарчадим. Туққанимга афсусланаман. Ўзимни ҳам ташламоқчи эдим. Бу ҳаётдан қутулмоқчи эдим», — дея жавоб қайтарган.
Болалардан бирининг таъкидлашича, онаси уларни бозорга кетяпмиз, деб уйдан олиб чиққан. Шунингдек, у ўзининг исми Умиджон, укасиники Муроджон эканини маълум қилган. «Биринчи ўзини ташлаб, кейин укамни ва мени ташламоқчи эди», — деб таъкидлайди бола.
Аввалроқ Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда эрга тегмаган қиз 6 ойлик боласини сотаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берилган.