Юнусободдаги метро бекати олдида аёл мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди — видео
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Шаҳристон» метроси олдида 12 декабрь, шанба куни 35-40 ёшлардаги аёл кишининг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Aниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани Гисар кўчасида шахси номаълум, ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Aввалроқ Андижонда эрини бўғиб ўлдириб, арраланган жасадини ҳожатхонага ташлаган 25 ёшли аёл 10 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб, кейин дарёга ташлаган онага суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган.