Қорақалпоғистонда талаба қиз пичоқланиб, 79 ёшли бувиси ўлдириб кетилди
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 29 ноябрь куни талаба қиз пичоқланди ва унинг 79 ёшли бувиси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни соат 10:30 атрофида Тўрткўл тумани Шорахан маҳалласида яшовчи 1941 йилда туғилган С.Д.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан яшаш хонадони меҳмонхонасидан топилган. Шунингдек, унинг набираси 1998 йилда туғилган Н.А. танасининг турли жойларига бир неча маротаба ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказилган ҳолда топилиб, шифохонага ётқизилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Tez News»га берга маълумотларига кўра, ҳозирда набира касалхонада. Унга етказилган жароҳатлар даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Житноятчиларни фош этиш чоралари кўрилаётганлиги айтилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда хотинининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганини кўрган эр уларни пичоқлаб ўлдирганди. Кейинчалик эркак пичоқлаганини билгани, лекин ўлдириб қўйганини сезмаганлигини айтиб, хотини ва унинг жазманини ўлдирган эр қотиллиги ҳақида гапириб берган.