Наманганда дала шийпонидан 8 яшар боланинг жасади топилди

Наманган вилояти Норин туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 15 ноябрь, якшанба куни 8 ёшли боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда «Tez News»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Centre1»/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, шу куни 2012 йилда туғилган И.У.нинг мурдаси яшаш хонадонидан унча узоқда бўлмаган фермер хўжалиги ўтинхонасидан топилган. Мурда танасида қотиллик аломатлари мавжуд бўлган.

15 ноябрь куни ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, айни пайтда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани, Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдиргани ва Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Тошкентда мактаб ҳовлисидан 25 ёшли йигитнинг осилган жасади топилгани ҳамда Aндижонда аёлини рашк қилган эр нотаниш кишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлагани маълум қилинган.

Янгиликлар