Тошкентда мактаб ҳовлисидан 25 ёшли йигитнинг осилган жасади топилди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактабнинг орқа томонидан 25 ёшли йигит осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда «Tez News»га унинг ички ишлар тизимидаги манбалари маълум қилди.
Бош прокуратура ушбу маълумотни «Tez News» мухбирига тасдиқлаб, жасад Яшнобод туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Иван Решатнякка тегишли эканини маълум қилган. Шунингдек, йигитнинг 13 ноябрь, жума куни эрталаб соат 07:30 да тумандаги Оҳанграбо кўчасида жойлашган 212-мактаб орқа томонидаги темир панжара ташқарисида бўлган иситиш трубасига ўзини осгани аниқланган.
Маълум қилинишича, суд-тиббий экпертизасининг дастлабки маълумотномасида ўлим сабаби сифатида бўйин аъзоларининг сиртмоққа осилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия кўрсатилган.
Ички ишлар тизимидаги манбанинг таъкидлашича, Иван Решатнякнинг чўнтагидан ўзини осганида ҳеч ким айбдор эмаслигини қайд этган компьютерда ёзилган тилхат чиққан.
Аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани, Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдиргани ва Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
Кейинчалик Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро қўлга олингани ҳамда Aндижонда аёлини рашк қилган эр нотаниш кишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлагани маълум қилинди.