Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдирди

Бухоро шаҳрида фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 август куни соат 08:00 ларда фуқаро А.Р Бухоро шаҳар «Фошун» маҳалласи, Алпомиш кўчасидаги уйда таниши Т.С. билан ўртасида ўзаро келишмовчилик чиққан. Оқибатда унинг қорнига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказган. Фуқаро Т.С. соат 18:00 да РШТЁИМ (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази) Бухоро филиалида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлимига олиб келган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро шаҳрида ушбу ҳолат бўйича муҳокама ўтказилди. Унда масъуллар томонидан маҳалла фаоллари ва аҳолига мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини тўлиқ етказилди. Ҳозирги вақтда республикада олиб борилаётган «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган тамойилнинг мазмун-моҳияти, ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга масъул эканлиги тушунтирилди. Ушбу жиноят ҳам маҳаллада яшовчи фуқароларнинг эътиборсизлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорлик қилмаганликлари оқибатида содир бўлганлиги айтилди.

Аввалроқ Булунғурда маст ҳолда ўз амакисини кетмон билан чопиб ўлдирган шахс 16 йилга қамалгани, Самарарқандда ака синглисига SMS ёзган йигитни уриб ўлдиргани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Aсакада фуқарони калтаклаб, пул талаб қилган 2 нафар босқинчи қамоққа олингани, Шайхонтоҳурда ўсмирлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир бола пичоқлангани, Наманганда жанжал оқибатида ука аканинг қўлини белкурак билан чопиб ташлагани ҳамда молхона ҳидига чидай олмаган наманганлик фуқаро қўшнисини пичоқлагани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар