Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олинди
Aндижон вилояти Aсака туманида оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 2020 йилнинг 4 сентябр куни Aсака тумани «Қадрият» МФЙда яшовчи фуқаро М.У. яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н. билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган ва унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.
Бунинг оқибатида М.Н. воқеа жойида вафот этган. Хотинини ўлдирган фуқаро М.У. ушланиб, ашёвий далил сифатида бир дона хўжалик пичоғи олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Aсака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб, кейин дарёга ташлаган она, Жомбойда укасини ўроқ билан ўлдирган шахс, Андижонда эрини бўғиб ўлдириб, арраланган жасадини ҳожатхонага ташлаган 25 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилгани ҳамда Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинганди.