Жомбойда укасини ўроқ билан ўлдирган шахс 15 йилга қамалди

Самарқандда укасини ўроқ билан ўлдирган ака устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Вaзият 24» дастурида хабар берилди.

Ижтимоий тармоқда ака укасини ўроқ билан ўлдиргани ҳақда 3 ой аввал хабар тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан 26 август, чоршанба куни суд жараёни бўлиб ўтди.

Суд жараёни Жомбой туманидаги суд биносида жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси Тўлқинжон Қодиров, халқ маслаҳатчилари, гувоҳлар ҳамда томонларнинг адвокатлари иштирокида бўлиб ўтган.

Таъкидланишича, қотилликка ака-ука ўртасида низода бўлган турар жойга эгалик қилиш сабаб бўлган. A.A укаси A.С нинг бош ва кўкрак қисмига ўроқ ёрдамида тан жароҳатлари етказиши оқибатида A.С воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, A.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, дизайнер Наримон Григорянни қасддан ўлдирган йигит 18 йилга қамалгани ҳамда қўшнисини машинасида қасддан уриб ўлдирган самарқандлик эркак 10 йилга қамалгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар