Дизайнер Нариман Григорянни қасддан ўлдирган йигит 18 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимжановни (дизайнер Нариман Григорян) қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б.Буркитбаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Фото: Нариман Григорян / Facebook

Маълум қилинишича, 2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Б.Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Маълумот учун, Нариман Григорян 2020 йил 14 январь куни Тошкентда ижарадаги уйида ўлдирилган ҳолда топилган. Экспертиза хулосалари унинг қасддан ўлдирилганини аниқлаган. Нариман Григорян Тошкентнинг таниқли дизайнери, хореограф, халқаро кўргазма, танлов ва фестиваллар қатнашчиси бўлган. Тошкентда Nariman Grigoryan номли модалар уйини бошқарган.

Аввалроқ қўшнисини машинасида қасддан уриб ўлдирган самарқандлик эркак 10 йилга қамалгани, хотинининг юзини ёқиб юборган эр 6 йилга қамалгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар