Норинда фуқаро жияни билан ишқий муносабатда бўлган йигитни бир мушт билан ўлдирди
Наманган вилояти Норин туманида яшовчи фуқаро жияни билан ишқий муносабатда бўлган фуқарони бир мушт билан ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 16 сентябрь, чоршанба куни соат 06:00 да Норин туманида яшовчи фуқаро шу туманда яшаган 1990 йилда туғилган таниши 1994 йилда туғилган жияни билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлиги юзасидан ўзаро жанжаллашиб, йигитнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида марҳум бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мия пардалари остига катта ҳажмда қон қуйилиши, оғир даражали мия лат ейиши, мия комаси ҳамда лаб соҳаси қонталаш жароҳатланиши оқибатида ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш) билан ушланган.
Мавзуга доир:
Aввалроқ Наманганда икки севишган ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида бир-бирини пичоқлагани, оқибатда қиз вафот этгани ҳақида хабар берилганди.