Чилонзордаги автотураргоҳда 43 ёшли сирдарёлик эркакнинг жасади топилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автотураргоҳда 7 январь куни 43 ёшли сирдарёлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, 7 январь куни тонгда Чилонзор туманида жойлашган «Чилонзор буюм савдоси комплекси»га қарашли «Дўстлик» бозори ёнидаги автотураргоҳдан эркак кишининг жасади топилган. Маълум қилинишича, жасади топилган эркак Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи 43 ёшли Ғ.Х. бўлган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра, юрак чап коринча миякарт инфаркти, юрак ёрилиши, юрак тампонадаси сабаб бўлган. Ҳозирда Чилонзор тумани прокуратураси тергов олди текшириш харакатларини олиб бормокда.

Аввалроқ Андижонда 18 ёшли неварасини қутйқармоқчи бўлагн 65 ёшли бобо чўкиб ўлгани ва 9 кундан сўнг уларнинг жасади топилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Навоийдаги дарахтзорда 45 ёшли эркакнинг мурдаси топилгани ҳамда Юнусободдаги метро бекати олдида аёл мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар