Навоийда ҳоким билан судлашмоқчи бўлган фермернинг жасади ариқдан топилди

Навоий вилояти Хатирчи туманида туман ҳокими билан судлашмоқчи бўлган маҳаллий фермернинг жасади 5 ноябрь куни ариқдан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Buy Valium On Internet

Фото: Иллюстратив

Хабарга кўра, фермер туман ҳокимининг унга берилган ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан судга мурожаат қилган. Лекин суд мажлиси белгиланган санага етмай, фермернинг жасади туманнинг Полвонота маҳалласи ҳудудидан ўтган ариқдан топилган.

Маълум қилинишича, фермернинг жасади 5 ноябрь куни тан жароҳатларсиз ариқдан топилган.
http://www.pigeons-france.com/pfuswse

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Суд-тиббий экспертизаси фермернинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфекциядан келиб чиққанлиги ҳақида хулоса берган.

Таъкидланишича, марҳумнинг қариндошларида турли шубҳалар туғилаётгани, уларнинг важларини тўлақонли текширилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинган. Ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Aввалроқ Янгиқўрғонда аёл ер талашиб, ўзи ва 2 нафар фарзандини сувга ташлаб ўлдиргани ҳамда Тошкентдаги ГЭСда саёҳат чамадони ичидан эркак жасади топилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар