Навоийдаги дарахтзорда 45 ёшли эркакнинг мурдаси топилди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги дарахтзорда 13 декабрь куни 45 ёшли М.Қ. (эркак)нинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Kun.uz» / Иллюстратив

Маълум қилинишича, 13 декабрь куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар 1-кичик туман 1-уй олдидаги дарахтзорда 45 ёшли М.Қ.нинг мурдаси ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Қ.нинг танасида қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артериясини ёрилиши каби тан-жароҳатлари борлиги ҳамда айнан шу жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни 41 ёшли Томди туманида туғилган С.С. содир этганлиги, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилганликлари сабаб бўлганлиги аниқланган ҳамда у жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Юнусободдаги метро бекати олдида аёл мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда дала шийпонидан 8 яшар боланинг жасади топилгани хабар қилинган.

Янгиликлар