Тошкентда лифтда вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди

Тошкентда 36 ёшли эркак лифтда икки нафар вояга этмаган қизга тегажоғлик қилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига асосланиб Nova24 хабар берди.

Фото: Яндекс.Новости

Хабарга кўра, муқаддам судланган эркак 2020 йил 28 ноябрь куни турар жой биносида вояга етмаган икки қизнинг лифтга кираётганини кўриб, уларнинг ортидан эргашган. Лифт 6-қаватга кўтарилаётганда эркак аввал қизлардан бирига, сўнгра бошқасига зўрлик қилган.

Қайд этилишича, Бектемир туманида ҳибсга олинган гумонланувчига нисбатан туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, эркак ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган. Шунингдек, суд фуқарони бир ярим йилга қаттиқ режимдаги колонияда озодликдан маҳрум қилган.

Судланувчи айбини тан олиб, қилмишидан афсусда эканлигини айтган. Шунингдек, у сабабни маст бўлганлиги билан изоҳлаган.

Янгиликлар