Тошкент метрополитени йўловчи ташиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этди

Душанба, 14 сентябрь куни метрополитен хизматидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланди

Тошкент метрополитени рекорд даражадаги йўловчини ташиди, деб хабар бермоқда пойтахт метроси матбуот хизмати.

Жумладан, 14-сентябрь кун давомида метрополитен хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланган.

Маълумот учун, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 2026-йил 8-май куни қайд этилган бўлиб, ўша куни Тошкент метрополитени хизматларидан 1 117 061 нафар йўловчи фойдаланган эди.

Мутахассислар томонидан олиб борилаётган кузатув ва таҳлилларга кўра, йўловчилар оқимининг ўсиш тенденцияси келгусида ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Хусусан, октабр ойида кунлик йўловчилар сони 1 200 000 нафарга етиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитени томонидан 1 200 000-йўловчини алоҳида аниқлаш ва ушбу йўловчига махсус имтиёз ёки совға тақдим этиш режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббус йўловчилар учун ўзига хос рағбат ва рамзий воқеа сифатида ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон