Ўзбекистон Сурияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Учрашув 1 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Учрашув ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоамиз Тошкентда Сурия жамоасига қарши ўйин ўтказади, — дейилади хабарда.

Учрашув 1 октябрь куни соат 19:00 да бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Иронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, у Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Спорт