Самарқандда маст ҳайдовчи бир аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди

Самарқандда 2 нафар фуқаро мастлиги оқибатида бир аёлнинг ўлимига сабабчи бўлишди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Фото: Zamon.uz

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хабарга кўра, 2020 йил 17 ноябрь куни 2 нафар фуқаро спиртли ичимликлар ичиб, маст ҳолатда Самарқанддан Оққорғон туманига кетаётган пайт 56 ёшли аёлни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлишди.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан суд Т.Б. га  Жиноят кодексининг 261-моддаси билан айбдор деб топиб, 3 йилга транспорт воситалардан фойдаланиш ҳуқуқидан айириб, 2 йил озодликдан маҳрум қилинган. Шу билан бирга суд Э.Б. га Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан 3 йилга транспорт воситалардан фойдаланиш ҳуқуқидан айириб, 5 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Янгиликлар