Янги Тошкент ҳудудида ёнғин чиқди
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб келиб, ёнғинни бартараф этишди

Янги Тошкент ҳудудида қурилиш материаллари ёниб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Бугун, 8 сентябрь куни қурилиш объектининг юқори қисмида қурилиш материаллари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб келиб, ёнғин соат 15:40 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.





