Сербия президенти Шавкат Мирзиёевни расмий равишда кутиб олди

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди

Белграддаги Сербия саройида Сербия республикасига расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сербия президенти Александр Вучич давлат раҳбарини самимий қарши олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Ўзбекистон