Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонига сафарлари 3 баробарга ошди
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 минг нафарга ёки 10,3%га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида 167 337 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.
Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (январь–июль):
• 2022 йил — 50 минг нафар;
• 2023 йил — 35,2 минг нафар;
• 2024 йил — 106,5 минг нафар;
• 2025 йил — 151,7 минг нафар;
• 2026 йил — 167,3 минг нафар.





