Тошкентда режали таъмирлаш сабаб 5 кунга иссиқ сув ўчирилади
Мутахассислар томонидан иссиқлик тармоқлари ҳамда қозонхоналарда режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Тошкентда сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув таъминотида режали беш кунлик узилишлар бўлади, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2026-2027-йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳамда совуқ кунларда аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тармоқларида ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1, 3, 4, 5, 6, 7 ва 8-ИМларда ҳамда «Тошкент ИEС» АЖга тегишли ТошИEМ, шунингдек, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖга қарашли 2-ИМ, «Sanoatenergo» ва «Vodnik» қозонхоналарида босқичма-босқич 5 кунлик кузги режали ўчириш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, баъзи локал қозонхоналарда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан иссиқ сув таъминотида вақтинча узилишлар бўлади.





