Ўзбекистонга 8 ойда 9 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жумладан, август ойининг ўзида мамлакатга 1,4 миллион сайёҳ ташриф буюрди

2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистон Республикасига 9,1 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 21,1%га кўп.

Йилнинг дастлабки 7 ойида мамлакатга 7,7 миллион сайёҳ келган бўлса, фақат август ойининг ўзида 1,4 миллион сайёҳ ташриф буюрди.

Хусусан, туристик ташрифларнинг энг юқори ўсиши Хитой (2,3 баробар), Малайзия (2 баробар), Япония (1,5 баробар), АҚШ (1,4 баробар) ва Россия (1,3 баробар) давлатларидан қайд этилди. Шунингдек, Германиядан ташрифлар 25%га, Франция ва Буюк Британиядан 21%га, Туркиядан эса 15%га ошди.

Туристик хизматлар экспорти эса 4,6 миллиард АҚШ долларига етди — бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 53,5%га кўп.

Ўзбекистон