Чорвоқда чўкиб кетган 3 фуқародан бирининг мурдаси топилди
ФВВ томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилаётгани таъкидланди

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида уч киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. ФВВ матбуот хизмати қутқарувчилар чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасадини топганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026-йил 2-сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Бурчмулла» МФЙ ҳудудидаги «Чорвоқ сув омбори» сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган эди.
Шундан сўнг, қидирув ишларини бошлаган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилган.
Ҳозирда қидирув ишлари давом эттирилмоқда.





