«Роппа-роса бир йил ўтди»: Фарҳод Манноповнинг дўсти блогер иштирокидаги архив роликларни нашр этди

Вайнер видео билан Instagram-саҳифасида бўлишди.


Бир йил олдин таниқли вайнер, «МittiVine» аъзоси Фарҳод Манноповнинг мухлислари блогернинг вафот этганидан хабар топишди.

Йигит ҳовузда чўмилиш вақтида олинган жароҳат натижасида бурнига қилинган операциядан сўнг вафот этди. Маннопов комага тушиб, қайтиб уйғонмаган.

Блогернинг яқин дўсти ва ҳамкасби Улуғбек Шодибеков уни хотирлашга қарор қилди ва архив роликларни нашр этди.

«Дўстим, ҳаммаси учун раҳмат», – ёзиб қолдирди у.

Шоу-бизнес