Ўзбекистон аҳолиси қайси касалликдан вафот этаётгани очиқланди
Мамлакатда 9 ой давомида қайд этилган ўлимларнинг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг қайд этишича, тўққиз ой мобайнидаги ўлим ҳолатларининг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан келиб чиққан.
Шу билан бирга, вафот этганларнинг 6,5 фоизида нафас олиш аъзолари касалликлари қайд этилган.
Қолган 5,8 фоиз марҳум бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,8 фоизи бошқа касалликлардан вафот етган.