Click истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича танловда молиявий хизматлар йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди

Тақдирлаш маросими 15-март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.

Click компанияси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона» республика танловида «Молиявий хизматлар» йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

Танлов якунларига кўра, Click I даражали диплом, шунингдек «Истеъмолчи ишончи» сифат белгиси билан тақдирланди.

Мазкур танлов тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади ва ўз фаолиятини шаффофлик, сервис сифати ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига ҳурмат тамойиллари асосида ташкил этаётган компанияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Click учун ушбу мукофот фойдаланувчи тажрибаси, сервислар хавфсизлиги ва миллионлаб фойдаланувчилар учун қулай рақамли муҳитни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил ишларнинг тасдиғи бўлди, — деди Бизнес жараёнларини операцион қўллаб-қувватлаш департаменти директори Озода Умарова.

Компанияда таъкидлашларича, фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, жараёнлар шаффофлиги ва фойдаланувчилар ишончи Click экотизимини ривожлантиришдаги асосий устувор йўналишлардан бўлиб қолмоқда.

Молиявий хизматлар соҳасида фаолият юритувчи компаниялар орасида биринчи ўринни қўлга киритиш Click’нинг Ўзбекистонда масъулиятли ва фойдаланувчига йўналтирилган финтеч бозорини шакллантиришга қўшаётган ҳиссасини яна бир бор намоён этади.

Instagram: @clickuz

Telegram: @click_uz

LinkedIn: @click-uzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида

Ўзбекистон