Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган бир гуруҳ шахсларга ҳукм ўқилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрланганларга суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июль ойида Ангрен шаҳрида вояга етмаган болага нисбатан зўравонлик ҳолати юз бергани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида С. Қ. (2006 йилда Тошкент вилоятида туғилган), З. У. (2004 йилда Тошкент вилоятида туғилган), Д. Ў. (2004 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ва А. У. (2003 йилда Тошкент вилоятида туғилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Қ., З. У., Д. Ў. ва А. У. вояга етмаган С. Я. (қиз бола, 2010 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди, 119-моддаси 3-қисми «а» банди, 28,118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,119-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди:

• С. Қ. (жиноят содир этилган вақтда вояга етмаган)га 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш)га асосан 10 йил;

• З. У.га 118-моддаси 3-қисми «а» банди, 119-моддаси 3-қисми «а» банди, 28,118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,119-моддаси 3-қисми «а» банди билан 12 йил;

• Д. Ў.га 118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 119-моддаси 3-қисми «а» банди билан 10 йил 6 ой;

• А. У. (II-гуруҳ ногирони)га 118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 119-моддаси 3-қисми «а» банди билан 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон