«Метан заправкалар» фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади

Ўзбекистонда метан ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолиятини босқичма-босқич тиклай бошлайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Эртага, 14-март кунидан бошлаб «метан заправкалар» фаолияти босқичма-босқич қайта тиклана бошлайди. Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, газ босимининг пастлиги сабабли «метан заправкалар» фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритаётган эди.

Ўзбекистон