Яқин Шарқдан 33 минга яқин Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
3-март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан 32 934 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

12-март куни Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан 49 нафар фуқаро БАА ва Саудия Арабистонига етказилиб, сўнгра Тошкентга учиб кетишлари таъминланган. Ҳозирда, навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилиб, уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масалалари ишлаб чиқилмоқда.
Хусусан, БААдаги дипломатик ваколатхоналар томонидан 147 нафар фуқаронинг Тошкентга учиб кетишига кўмаклашилган.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан 5 нафар ватандошлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетиши таъминланган. Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқаролар билан ишлар давом эттирилмоқда.
Шунингдек, Исроилдаги дипломатлар томонидан 4 нафар фуқаронинг Миср орқали Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда чартер рейслари орқали 2 735 нафар фуқаронинг Ватанга қайтиши таъминланган. Мазкур мамлакатда эвакуация тадбирлари якунлани билдирилди.
Ўзбекистон фуқароларининг хавфсиз тарзда ватанга қайтарилишини таъминлаш бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этаётгани таъкидланди.





