Ўзбекистонда бир йил ичида 250 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси коррупция учун жазоланди
Ўзбекистонда 2025-йил давомида 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликка тортилган, деб хабар беради Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати.

Олий суд томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан ҳоким ёрдамчиларига оид жами 153 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.





