Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 29 октябрь куни Хўжа Аҳрор Валий маҳалласидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 09:11 да етиб бориб, соат 09:40 да ёнғин тўлиқ бартараф қилинган.
Ёнғин савдо дўконинг шифт, том қисми ва кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса учун жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда судгача ишлар олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби аниқланмоқда.