Ўзбекистонликлар Instagram, Facebook, YouTube ишидаги оммавий узилишлардан шикоят қилмоқда

Ўзбекистон ва бошқа мамлакаталардаги фойдаланувчилар Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари, шунингдек, YouTube видеоҳостингидаги узилишлардан шикоят қилишмоқда.

Фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари юкланмаяпти, шунингдек, лентани янгилаб, аккаунтга киришнинг иложи бўлмаяпти.

Туркия, Россия ва АҚШдаги фодаланувчилар ҳам узилишлардан шикоят қилишмоқда.

«Турли мамлакатларда Google, YouTube, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари тармоқлар фолиятидаги оммавий узилишлардан шикоят қилишмоқда. Энг кўп муаммолар АҚШда кузатилмоқда. Узилиш бир қатор сервислар, жумладан, операторлар фаолиятига ҳам таъсир қилган», – дейилмоқда хабарида.

Янгиликлар