Jony ва Gafur Тошкентдаги концертда ўзбекча қўшиқни ижро этишди

Куни-кеча Тошкентда рус ижрочиси Jony’нинг якка концерти бўлиб ўтди. Ижодкор тингловчиларни нафақат ўзининг хитлари билан, балки ўзбекистонлик хонанда Гафур билан биргаликда ижро этилган дуэти билан қувонтирди.

Мусиқачилар 2020 йилда биргаликда куйланган таниқли Lollipop қўшиғини ижро этишди. Аммо мухлислар қувончи шунда тўхтаб қолмади: юлдузлар Ha yor-yor номли ўзбек қўшиғини биргаликда куйлашди.

Мамнун мухлислар ижрочиларни қийқириқлар ва қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди.

Шоу-бизнес