Асакада тадбиркорлардан ноқонуний тарзда пул ундирган шахс 10 кунга қамалди

Фуқаролар томонидан Андижон вилояти Асака тумани Жалолиддин Мангуберди кўчасидаги тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот бўлишича, ушбу мурожаатга асосан вилоят ишчи гуруҳи ва туман ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш жараёнида бозор ҳудудидан ташқарида, яъни пиёдалар йўлакчасида тадбиркорлар томонидан ноқонуний қуриб олинган мосламалар олиб ташланган, пиёдалар йўлакчаси тозаланган ҳамда ноқонуний савдо қилишга барҳам берилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, мурожаатда тадбиркорлардан ноқонуний пул талаб қилган ва зўравонлик қилган фуқаро И.С.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ 10 кун маъмурий қамоқ жазоси ҳамда фуқаро М.Ж. га базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижон вилояти прокурори билан бўлган учрашувларда 160 га яқин фуқаронинг 85 та мурожаати жойида ҳал этилгани, Наманган шаҳар ҳокими сайёр қабулида 2 ойдан бери кредит оломаган фуқаронинг иши ҳал бўлгани хабар берилган эди.

Янгиликлар