Aндижон шаҳрида 5-синф ўқувчиси мактабга «Nexia 3» ҳайдаб келди

Aндижон шаҳрида 5 октябрь, душанба куни вояга етмаган 5-синф ўқувчиси мактабга «Nexia 3» ҳайдаб келди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати бош бошқармаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, шаҳар Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ЙПХ ходими белгиланган тақсимот асосида бешинчи кичик даҳа ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида хизмат жойига яқин бўлган 41-сонли мактабга, кўринишидан вояга етмаган бола «Nexia 3» русумли транспорт воситасини бошқариб келганлигини кўрган ва дарҳол унинг ёнига борган.

Фото: Йўл ҳаракати бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ходим вояга етмаган боладан ёшини сўраган вақтида бола ушбу 41-сонли мактабнинг 5-синфида таҳсил олишини айтган. ЙПХ ходими бола билан мактабга кириб, мактаб раҳбари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва боланинг оила аъзоси иштирокида аниқланган ҳолатни муҳокама этган.

Фото: Йўл ҳаракати бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган, вояга этмаган болага бошқарувни топширганлиги учун автомобиль эгасига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги «Labo» трактор тиркамасига урилгани ҳамда Наманганда руҳий носоғлом шахс 5-синф ўқувчисини уриб, тан жароҳат етказгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар