Олтиариқда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги «Labo» трактор тиркамасига урилди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 14 cентябрь, душанба куни 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги «Labo» трактор тиркамасига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хафвсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ Олтиариқ тумани «Тинчлик» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Бағдод тумани Чувалачи қишлоғида яшовчи 9-синф ўқувчиси ўзига тегишли бўлмаган «Labo»ни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган. Бунинг оқибатида Олтиариқда яшовчи шахс бошқарувида бўлган трактор тиркамасига келиб урилган.
Қайд этилишича, бошқарувида бўлган, вояга етмаган мактаб ўқувчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда «Spark» ва «Камаз» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қувада «Nexia-2» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлгани маълум қилинди.