Олтиариқда «Spark» ва «Камаз» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. «Spark» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган (фото)

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Spark» ва «Камаз» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 6 сентябрь, якшанба куни соат 06:00 ларда Олтиариқ тумани «Хамза» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Ф. «Spark» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган. Оқибатда қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган 2001 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги «Камаз-53212» русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишча, «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси 1991 йилда туғилган A.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қувада «Nexia-2» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлгани маълум қилинди. Кейинчалик Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлганди.

Янгиликлар