Самарқандда салкам 2 минг оила субсидия олгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида 1871 оила субсидия олгани ва уларнинг кўпчилиги уй-жойга эга бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, вилоятда 1 октябргача 4715 нафар фуқаро субсидия олиш учун мурожаат қилган. Комиссия хулосасига кўра, вилоят бўйича 1871 оила субсидия олиш имкониятига эга бўлган.

Таъкидланишича, субсидия оладиган оилаларнинг энг кўпи (610 та) Самарқанд шаҳридан, энг кам субсидия эса (67 тa) Жомбой тумани фуқароларига ажратилган. Шунингдек, хабарда айтилишича, 2020 йил учун субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш 1 октябрда тугади.

Маълумот учун, субсидия тайинлаш учун фуқаролар аниқ мезонлар бўйича танлаб олинади, яъни даромади юқори бўлмаган фуқаролар, кам таъминланган оилалар, ночор, ногирон ва ҳимояга муҳтож хотин-қизлар танланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда чартер рейслар субсидиялангани, Бухородаги саккизта жойлаштириш масканига салкам 632 миллион сўмлик ссуда берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар