Каттақўрғонда йигит икки болали аёлга уйланишига қарши бўлган отасини калтаклади (видео)

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Жумабой маҳалласида яшовчи 25 ёшли йигит икки болали аёлга уйланишига қарши бўлган отасини калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман маъмурий судида Жумабой маҳалласида яшовчи 25 ёшли йигит икки болали жувонга уйланишига қарши чиққан отасини калтаклагани иши кўриб чиқилган.

«Ўғлим уйга калтак кўтариб келганида катта ўғлим ва қизим уни ушлаб қолди. Мен бу никоҳга рози эмасман. Бу аёл 8—9 ойдан бери уйлантирмоқчи бўлаётган ўғлимни йўлдан айнитиб, 2 боласи билан 4 та молимни ва автомашинамни сотиб еди», — дейди ота.

Қайд этилишича, йигит ўзидан олти ёш катта бўлган аёлнинг уйида ойлаб яшаган. Фарзандига танбеҳ бермоқчи бўлган ота ва сингил ўғил томонидан дўппосланиб, оғир тан жароҳати етказилган. Шунингдек, шу куни суд давомида мазкур маҳаллада яшовчи эркак ўзидан кичик аёлни сўккани учун судланган. Олиб борилган тушунтиришлардан сўнг судга даъво қилган аёлдан эркак кечирим сўраган.

Аввалроқ Самарқандда хотин-қизларга зўравонлик қилган 16 нафар шахс ушлангани ва Янгиқўрғонда от нархини келишолмаган эркак қўшнисининг қовурғасини синдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Бухорода 7 ёшли қизни 4 ой мобайнида қийнаб, юз-қўлларини куйдирган эр-хотин энагалар суд қилингани ҳамда Вобкентда ҳамқишлоғини калтаклаган шахс жавобгарликка тортилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар