Кадастр агентлиги раҳбарларининг ярмидан кўпи аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2020 йил ноябр ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилган бўлиб, таҳлил натижаларига кўра 61 фоиз раҳбарлар аттестациядан ўта олмади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестасиядан ўтказиш ишлари бошланган. Раҳбарларнинг 24 фоизи имтиҳондан ўтган, 15 фоизи эса шартли равишда ўтказилган. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилиши белгиланган.
Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра, 1 июндан 1 декабрга қадар агентлик тизимида фаолият юритиши давомида лавозимини суиистеъмол қилган ва аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Aввалроқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг бошқа давлат органлари ишини такрорловчи 70 та функцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ундирилган жарима пулларининг қанчаси муҳтожларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълум бўлганди.