Ўзбекистонда ҳокимларнинг бошқа давлат органлари ишини такрорловчи 70 та функцияси аниқланди
Ўзбекистонда ҳокимларнинг бошқа давлат органлари ишини такрорловчи 70 та функцияси аниқланди. Бу ҳақда АОКАда 4 декабрь, жума куни давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминовнинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги томонидан ҳокимиятлар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш мақсадида таҳлил ўтказилган.
Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси рўйхати шакллантирилиб, буларни бекор қилиш ёки қўшиб юбориш таклифи билан юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга автомобилсиз келиб-кетиш тавсия этилди
Аввалроқ Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов вилоятдаги раҳбарлар 10 кун ишга пиёда келиб-кетишини таклиф қилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистонда раҳбарлар хизмат машинасидан қандай мақсадда фойдаланиши назорат қилиниши ҳақида хабар берилган.