Чилонзордаги чорраҳада «Nexia» ёниб кетди — видео

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада 6 январь, чоршанба куни «Nexia» автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 6 январь куни соат 14:10 атрофида Чилонзор тумани Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи 1983 йилда туғилган О.Н. бошқарувидаги «Nexia» автомобилнинг сигнализация қурилмасида қисқа туташув юзага келган. Натижада ёнғин содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотларга кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Янгийўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» ва «Damas» ва Фарғонада «Nexia» билан тўқнашган «Tracker» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар