Самарқандда «УАЗ» ёниб кетди — фото

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 6 январь куни «УАЗ» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, воқеа 2021 йил 6 январь куни соат 8:00 ларда М-39 халқаро йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 1074-километрида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган «30 G 314 UA» давлат рақам бўлган «УАЗ»нинг мотор қисмидаги электр симларида содир бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» билан тўқнашган «Damas» темир тўсиққа бориб урилгани ва Қамчиқ довонида вазир ўринбосарининг машинаси жарликка қулаши оқибатида амалдорнинг аёли ва қизи ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Намангандаги автоҳалокат оқибатида она ва унинг 3 ёшли қизи вафот этгани маълум қилинган.

Янгиликлар