Фарғонада «Nexia» билан тўқнашган «Tracker» ёниб кетди — фото

Фарғона вилояти Бувайда туманида 26 декабрь куни «Tracker» ўзидан олдин ҳаракатланиб кетаётган «Nexia»нинг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида ёниб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, соат 05:30 атрофида Бувайда тумани ҳудудидан ўтган А 373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлида 45 ёшли ҳайдовчи Б.А. «Tracker»ни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 23 ёшли У.Б. бошқарувидаги «Nexia» автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳалокат оқибатида «Tracker»да ёнғин юзага келган. Тўқнашув натижасида «Nexia» автомобилининг йўловчиси 21 ёшли М.Б.тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Ҳозирда ушбу автоҳалокат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда юк машинаси уриб юборган «Cobalt» ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани ва Самарқандда «Lacetti» уриб юборган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этгани ҳабар қилинганди. Шунингдек, Екатеринбургдаги автоҳалокат оқибатида ўзбекистонлик 5 ёшли бола ва 27 ёшли аёл вафот этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар