Пастдарғомда «Cobalt» ва «Nexia» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди (видео)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 6 ноябрь, жума куни «Cobalt» ва «Nexia» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 6 ноябрь куни соат 06:00да «Cobalt» ҳамда «Nexia» машиналари олдинма-кетин ҳаракатланиб кетаётганда, олдиндаги «Жигули»ини уриб юбормаслик учун «Cobalt» ҳайдовчиси A.Б. машинани ўнг томонга қараб бошқарган.

Кадр: Telegram

«Nexia» ҳайдовчиси С.Д эса чап томонда қарама-қарши ҳаракатланган. Ҳайдовчи A.Б. машинани асосий йўлга олиб ўтиш вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда «Nexia»нинг ўнг томонидаги олд эшигига урилгани аниқланган. Тўқнашув оқибатида «Nexia» мувозанатини йўқотиб, дарахтга бориб урилган ҳамда ҳайдовчи А.Б. воқеа жойида вафот этган.

Aввалроқ Паркентда «Daimler-Benz» ва «Маtiz» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва Ургутда «Жигули» бошқарувини йўқотган йигит велосипеддаги синфдошининг ўлимига сабабчи бўлгани хабар қилинганди.