Паркентда «Daimler-Benz» ва «Мatiz» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманида «Daimler-Benz» автомобили «Мatiz» билан тўқнашган. Оқибатда «Мatiz» ҳайдовчиси 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 6 ноябрь, жума куни соат 08:00 да 60 ёшли ҳайдовчи З.М. «Daimler-Benz» автомобилида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисида келаётган 48 ёшли ҳайдовчи К.Н. бошқарувидаги «Мatiz» билан тўқнашган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Aвтоҳалокат Паркент тумани «Марказий» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-15 Қизилтоғ—Паркент—Янгибозор автомобиль йўлининг  66-километрида содир бўлган. Шунингдек, йўловчи 37 ёшли В.Б. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Ғиждувонда «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилгани ва Фарғонада юк машинасининг йўловчи поездга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар