Тошкентда ҳайдовчи «BMW X5»ни «столба»га бориб урди — фото

Тошкент шаҳар Тўқимачи кўчасида 14 декабрь куни «БМW Х5» ҳайдовчиcи бошқарувни йўқотиши оқибатида автоҳалокат келиб чиқди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, автоҳалокат 14 декабрь куни соат 12:00 атрофида Учтепа тумани Тўқимачи кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 22 ёшли А.А. автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб автомобиль ағдарилган. Вафот этган ёки тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур автоҳалокат юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИВ ЙҲХББ

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ва Самарқандда «Lacetti» уриб юборган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этгани ҳақида хабар бепилганди. Шунингдек Екатеринбургдаги автоҳалокат оқибатида ўзбекистонлик 5 ёшли бола ва 27 ёшли аёл вафот этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар