Самарқандда «Lacetti» уриб юборган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этди — видео
Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 декабрь куни автоҳалокат сабаб 16 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Аълохотин» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятиги эга 4Р-50 автомобиль йўлининг 20 километрида Ургут тумани Алгар маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган «Lacetti» автомобили билан йўлни кесиб ўтаётган шу маҳаллада яшаган 16 ёшли қизни уриб юборган. Натижада пиёда Ургут туман марказий шифохонасида вафот этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи — полковник Фарҳод Шайзоковнинг сўзларига кўра, ЙТҲ содир бўлган ҳудуд тўла талабга жавоб бермайди. Шунингдек, аҳоли яшайдиган жой бўлишига қарамай, ҳайдовчи тезликни 50 метр/секунддан оширган.
Шундан сўнг полковник ЙТҲ содир бўлган маҳалла ҳамда вафот этган қиз ўқиган мактабга бориб, қишлоқ аҳли, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашган.
Аввалроқ Самарқандда 3 та автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, вилоятда «Nexia» пастликка тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани маълум қилинган.