Самарқандда 3 та автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди — видео
Самарқандда 29 ноябрь куни 3 та автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни Самарқанд—Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Damas» автомобили орқа томонига «Nexia» автомашинаси урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳодисани расмийлаштириш жараёнида Жиззах—Самарқанд йўналишида келаётган «Gentra» ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотган ва «Damas» автомобилига урилган.
Оқибатда «Damas» ағдарилиб кетган ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда «Isuzu» юк машинасига урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада 4-синф ўқувчиси бошқарувидаги «Damas» уриб юборган қиз воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинган.